АсосийDunyo

АҚШнинг “асосий душманлари” аниқланди

Gallup International компанияси америкаликлар ўртасида сўровнома ўтказди. Сўровномада иштирок этган фуқароларнинг 16 фоизи Корея Халқ Демократик Республикасинини АҚШнинг “асосий душмани” деб атади. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

АҚШ учун хавф туғдирадиган мамлакатлар рўйхатининг иккинчи ўрнини Россия, учинчи ва тўртинчи ўринларини Эрон ва Хитой эгаллаган. 

ДАИШ халқаро террорчилик ташкилоти фаолият юритаётган мамлакатлар эса хавфлилик даражаси бўйича 5 фоиз иштирокчиларгина овоз берган.

Жорий йилнинг бошидан бери КХДР бир неча маротаба дунё ҳамжамиятида хавотир туғдирди. 6 январь куни КХДР водород бомбасини муваффақиятли синовдан ўтказганини маълум қилди. Мамлакат раҳбари Ким Чен Ин ядровий қурол уларга АҚШ томонидан бўлиши мумкин бўлган таҳдиддан ҳимояланиш учун зарурлигини билдирди.

    Бошқа янгиликлар