АсосийJamiyat

"300-400 меҳмонлар билан тўйлар ўтказиляпти. Ҳаммасини бошидан бошлаймиз, Штабларни қайта ташкил қиламиз". Президент топшириқ берди

'"300-400 меҳмонлар билан тўйлар ўтказиляпти. Ҳаммасини бошидан бошлаймиз, Штабларни қайта ташкил қиламиз". Президент топшириқ берди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилишида коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолияти кучайтирилиши маълум қилинди.

“...300-400 меҳмонлар билан тўйлар ўтказиляпти. Коронавирусга қарши кураш штабларини ишини яна қайта ташкил қилишимиз шарт. Ҳаммасини бошидан бошлаб, оралиқ масофа, ниқоб тақиш, антисептикадан фойдаланиш каби тадбирларнинг аҳамияти қанчалик муҳимлигини аҳолига тушунтириш ишларини кучайтириш керак ", - деди давлат раҳбари.

Маълум қилинишича, жорий йил бошида кунига ўртача 30-40 нафар бемор аниқланган бўлса, март ойи ўрталаридан бу кўрсаткич — 160-180 нафарни ташкил этмоқда. Касалликнинг ўта оғир кечиши, ҳаттоки ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилмоқда.

"Бунинг сабаби — кўпчилик фуқаролар хотиржамликка берилиб, тиббий ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин талабларига бефарқ бўлиб қолди.  

Бош вазир Aрипов вилоят ҳокимлари билан бирга, уч кун муддатда коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини кучайтирсин», деди презиент.

 

    Бошқа янгиликлар