АсосийJamiyat

Апрель-июнь ойларида хавф гуруҳига мансуб 4 миллиондан ортиқ аҳолини коронавирусга қарши эмлаш зарур — Президент

'Апрель-июнь ойларида хавф гуруҳига мансуб 4 миллиондан ортиқ аҳолини коронавирусга қарши эмлаш зарур — Президент'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, эмлаш 3 та босқичда амалга оширилади. 

Шу вақтгача Ҳиндистондан (яна 2 миллион доза май-июнь ойларида келтирилади) 660 минг доза вакцина олиб келинди. Бундан ташқари, Хитойдан 1 миллион доза сотиб олинди. Хитой ва Россиядан яна вакциналар сотиб олиш бўйича шартномалар тузиляпти.  

Эмлаш дастлаб қариялар, cоғлиқни сақлаш ходимлари, ОАВ вакилларида кўнгилли тарзда ўтказилади.

"Апрель-июнь ойларида хавф гуруҳига мансуб 4 миллиондан ортиқ аҳолини коронавирусга қарши эмлаш зарур", - таъкидлаган давлат раҳбари. 

 

    Бошқа янгиликлар