my5
Sevimli

Тошкентдаги кичик саноат зонаси цехида ёнғин содир бўлди

ЖАМИЯТ 02.04.2021, 16:49
Теглар: Тошкент
Тошкентдаги кичик саноат зонаси цехида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги кичик саноат зонаси цехида 2 апрель куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ёнғин соат 14:34 да пойабзал ишлаб чиқариш цехида келиб чиққан. Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 5 та ўт ўчириш ва қутқарув бригадаси 3 дақиқадан камроқ вақт ичида ёнғин содир бўлган жойга етиб борган. Тахминан 200 метр/квадрат майдонни қамраб олган ёнғин 40 дақиқадан камроқ вақт ичида тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Шунингдек, Тошкент вилояти Зангиота туманида ҳам соат 14:51 да ёнғин содир бўлиб, 300 метр/квадрат майдонни қамраб олган. Дераза ва эшик ишлаб чиқариш цехида келиб чиққан ёнғин 15:45 да тўлиқ бартараф қилинган, ҳеч ким жабрланмаган.

Шарҳлар

Тошкeнтда "Ўзбeкистон маданий мeроси – янги рeнeссанс пойдeвори" V халқаро конгрeсси бошланди

13.09.2021, 12:02

Жорий йилнинг 13–21 сентябрь кунлари Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган анъанавий маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтади.Маълумотларга кўра, ҳафталик доирасида бир қатор кўргазмалар ва...
Тошкентда талабалар билан боғлиқ қандай муаммо бўлмоқда? Вазир ҳолатни тезкор ўрганди

08.09.2021, 12:10

6 сентябрдан барча олий таълим муассасаларида янги ўқув йили анъанавий шаклда бошланди. Ушбу жараёнда асосий олийгоҳлар жойлашган Тошкент шаҳри талабалар билан гавжумлашди ва улар билан...
Тошкентда қушларни отиб ўлдиришаётгани ростми? ИИБ изоҳ берди

03.08.2021, 19:46

Ижтимоий тармоқларда  қушлар отиб ўлдирилаётгани билан боғлиқ хабар тарқалди.Тошкент шаҳар ИИБнинг маълумотига кўра, 2021 йил 1 август куни соат 18.00 да Мирзо-Улуғбек туманида яшовчи 1964...
Тошкентнинг тўртта тумани чегараларида ўзгариш бўлди

24.07.2021, 20:25

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори билан пойтахтнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларидан...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси