my5
Sevimli

Марказий Осиё халқаро институти Россиянинг нуфузли таҳлил марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди

СИЁСАТ 03.04.2021, 13:01
Марказий Осиё халқаро институти Россиянинг нуфузли таҳлил марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди

Москвада амалий ташриф доирасида, Марказий Осиё халқаро институти делегацияси жаҳон экспертлар ҳамжамиятида юксак мавқеига эга йирик таҳлил марказлари билан қатор шартнома ва келишувларга эришди.

Хусусан, Институт директори А. Насиров ва Москва давлат университети ҳузуридаги Осиё ва Африка мамлакатлари институти, Москва давлат университети қошидаги Постсовет ҳудудида ижтимоий ва сиёсий жараёнларни ўрганиш маркази, Москва давлат халқаро муносабатлар институти Халқаро тадқиқотлар институти Шарқий Осиё ва ШҲТ тадқиқотлар маркази ўртасида  ҳамкорлик Шартномалари  имзоланди. 

Шартномада сиёсий, иқтисодий, сув ва атроф-муҳит, тарихий-маданий ва гуманитар соҳаларда тадқиқотлар олиб бориш назарда тутилди. Институтлар мутахассислари ўртасида қўшма форумлар, семинарлар, мулоқот анжуманлари, “давра суҳбатлари”, брифинглар, маслаҳатлашувлар ташкил этиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Россия стратегик тадқиқотлар институти директори М.Фрадков билан учрашув чоғида, институт вакилларининг “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик.Таҳдидлар ва имкониятлар” Тошкентда юқори даражали халқаро анжуманда иштироки бўйича суҳбатлашилди.

Хулоса ўрнида, 2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ташкил этилган Марказий Осиё халқаро институти асосий фаолият йўналишларидан бири- қўшма тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини, жумладан етакчи хорижий муассасалар ва мутахассислар иштирокида ўтказишдан иборат.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33