Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Дунёнинг энг яхши шаҳри аниқланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 23.02.2016, 16:18

Mercer консалтинг компанияси дунёнинг энг яхши шаҳрини аниқлаш мақсадида рейтинг ўтказди, деб ёзади “Gazeta.ru”.

Рейтингнинг биринчи поғонасини Австрия пойтахти Вена шаҳри эгаллади. 

Таъкидланишича, Вена шаҳрида дунёнинг бошқа шаҳарларига нисбатан яшаш тарзи юқори.  Рейтингнинг энг қуйи ўрнидан эса Ироқ пойтахти Боғдод шаҳри жой олган. 

Мазкур рейтинг шаҳарларнинг ўндан ортиқ хусусиятлари, жумладан сиёсий барқарорлик,соғлиқни сақлаш, жиноят содир этилиши даражаси, бўш вақтни ўтказишнинг қандай ташкил этилганлиги ва транспорт шароитлари эътиборга олинган.  Маълумотларга кўра, Венада Европанинг бошқа шаҳарларига қараганда ижара ва жамоат транспортига тўланадиган йўлкира нархи арзонроқ. 

Цюрих, Окленд, Мюнхен ва Ванкувер шаҳарлари рейтингда Венадан кейинги ўринларни забт этди. 

Маълумот учун, Австрия пойтахти 17-марта “Дунёнинг энг яхши шаҳри” дея тан олинди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа