my5
Sevimli

Туркиялик киши Эрдўғонни ҳақорат қилган рафиқаси устидан прокуратурага шикоят қилди

ДУНЁ 23.02.2016, 16:43
Туркиялик киши Эрдўғонни ҳақорат қилган рафиқаси устидан прокуратурага шикоят қилди

Туркияда юк машина ҳайдовчиси бўлиб ишловчи эркак, прокуратурага рафиқаси Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўғонни ҳақорат қилгани юзасидан шикоят аризаси билан мурожаат қилди, дея хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Бундан уч йил муқаддам уйланган 40 ёшли Али, Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдўғон телевизор экранида пайдо бўлиши билан рафиқаси уни ҳақорат қила бошлашини, бир неча маротаба рафиқасига ҳақоратни бас қилишни илтимос қилганини, аммо у ҳамон Туркия президентини ҳақорат қилишдан тўхтамаётгани ҳақида шикоят қилган. Рафиқаси “Истасанг, ҳақоратларимни ёзиб олиб, шикоят қилишинг мумкин” дегандан кейин, Али унинг маслаҳатига амал қилиб, овозини ёзиб олган ва даъво аризаси билан прокуратурага мурожаат қилган.

Али “Агар мени дунёга келтирган отам ҳам Туркия президентини ҳақорат қиладиган бўлса, айнан шу йўлни тутган бўлардим”, дея таъкидлаган. Алининг рафиқаси ажрашиш учун судга берган. Туркия Жиноят кодексининг 299-моддасига биноан мамлакат президентини ҳақорат қилган одам тўрт йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилади, агар бу ҳақорат жамоат жойида амалга ошириладиган бўлса, жазо муддати узайтирилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° дымка
Валюта курси
10517.12
USD -8.38
12661.56
EUR -101.66
141.85
RUB 0.76