Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкентда катта бокс кечаси бўлиб ўтмоқда. Кечада "Даракчи" мухбири иштирок этмоқда.
Шу вақтгача ўтказган 6 та профессионал жангининг биронтасида ҳам мағлуб бўлмаган Исроил Мадримов Конголик рақиби Эммануэл Коломбо билан рингга кўтарилди. Улар ўртасидаги жанг 10 раундга мўлжалланганди ва охиригача давом этди. Натижага кўра,очколар ҳисобига ҳамюртимиз 6-ғалабани қўлга киритди.