my5
Sevimli

Намангандаги боғчада 6 ёшли бола иссиқ сувдан куйиб вафот этди

ЖАМИЯТ 04.04.2021, 19:55
Намангандаги боғчада 6 ёшли бола иссиқ сувдан куйиб вафот этди

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган У.У.Хошимовнинг эҳтиётсизлиги оқибатида куйиб вафот этганлиги ҳақида хабарлар ва видео лавҳалар тарқалди. 

Ҳолат юзасидан Наманган вилоят прокуратураси муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, Давлатобод тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги  31-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган, 2015 йилда туғилган Хошимов Улуғбек Умархон ўғли 2021 йил 5 февраль куни ўзининг эҳтиётсизлиги натижасида муассаса иссиқ сув тизимидаги иссиқ сув жумрагини очиб юбориши натижасида 2-даражали 65% куйиш тан жароҳатини олиб, вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасига ётқизилган.  

Вояга етмаган У.У.Хошимов 2019 йил 27-февралдан буён ушбу муассасада ақлий ривожланиши орқада қолиш ташхиси билан тарбияланаётганлиги маълум бўлган.  

Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан вояга етмаган фуқаро У.Хошимов куйиш натижасида олган тан жарохатлари оқибатида 2021 йил 24 февраль куни вафот этган.  

Наманган вилоят СТЭБнинг 24.02.2021 йилги 70-сонли хулосасида, марҳум У.Хошимовнинг ўлими - қайноқ сувдан бош, юз ва тананинг бошқа қисмларининг 2,3-даражали 70% куйиши асорати натижасида полиорган юрак қон-томир етишмовчилиги натижасида ўлимга олиб келганлиги ва мурда танасида куйишдан бошқа тан жароҳатлари аниқланмаганлиги кўрсатилган.  

Мазкур ҳолатга тергов йўли билан баҳо бериш зарурияти туғилганлиги сабабли, Ўзб. Рес. ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми, 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Натижалари ҳақида маълум қилинади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33