my5
Sevimli

Эрон ташқи ишлар вазири Тошкентга келди

СИЁСАТ 05.04.2021, 09:34
Эрон ташқи ишлар вазири Тошкентга келди

Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

5 апрель куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Эрон музокараларида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Ташриф дастурига биноан Эрон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг “Ҳазрати Имом” мажмуаси ва Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриши, Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиши кутилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33