АсосийDunyo

Саудия Aрабистони Осиё давлатлари учун нефт нархини оширди

'Саудия Aрабистони Осиё давлатлари учун нефт нархини оширди'ning rasmi

Saudi Aramco компаниясининг хабар беришича, Arab Light маркасидаги нефт баррели учун 40 цент деб белгиланган.  

Саудия Aрабистонининг давлат нефт компанияси Сауди Aрамcо Осиёлик харидорларга май ойи учун нефт етказиб бериш нархларини оширди. Блоомберг бу ҳақда компаниянинг баёнотига асосланиб хабар берди.

Осиё бозоридаги харидорлар учун Arab Light нефти 40 центга, май ойида етказиб бериладиган бошқа маркалар баррелига 20−50 центга кўтарилди. Bloomberg томонидан олиб борилган сўровларда савдогарлар ва қайта ишлаб чиқарувчилар нархнинг 30 центга кўтарилишини кутишганини айтишди.

Aгентликнинг таъкидлашича, бу қарор Осиё минтақасидаги давлатларнинг иқтисодиётини қайта тиклашда муҳим аҳамият касб этади.

Шимолий ва Ғарбий Европадаги хародорлар учун нефт нархи ўзгармади. Ягона истисно Arab Light бренди бўлди: унинг минтақа учун нархи 20 центга пасайган. Бундан ташқари, Saudi Aramco AҚШ учун Саудия нефтининг кўп навлари нархини 10 центга пасайтирди.

Бу қарорга ОПЕК+ давлат иштирокчиларининг келишувидан сўнг келинган. Унга кўра давлатлар, нефт қазиб олишдаги чекловларни секинлик билан олиб ташлаш ва кунлик ишлаб чиқаришни 350 минг баррелга етказишга келишиб олишган.

    Бошқа янгиликлар