Ижтимоий тармоқларда “Тошкентга машҳур табиб Али Махмуд Ҳасан келди” номли турли хил маълумотлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ расмий мурожаат билан чиқди.
"Мулла Маҳмуд Ҳасан исмли шахс муқаддас Қуръон оятларини ўқиган ҳолда тиббиётда даволаш имкони бўлмаган (фалаж, кўзи ожиз) касалликларни даволаганлигига оид маълумотлар тарқатиб, тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини ўзига тортиб келмоқда.
Ушбу видео тармоқ фойдаланувчилари орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, шов-шувга айланиб бораётган, фуқароларни тез тўпланиб қолишига олиб келаётган ҳолатлари кузатилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, сиздан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликларингизни ҳамда карантин қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз, дейилади ИИВ Ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга доир:
ССВ Ўзбекистон аҳолисини сохта табибларга ишонмасликка чақирди