my5
Sevimli

Тошкентда “Маtiz”га яширилган 6,8 килограмм гиёҳванд модда топилди

ЖИНОЯТ 05.04.2021, 21:57
Тошкентда “Маtiz”га яширилган 6,8 килограмм гиёҳванд модда топилди

Республикамиз божхоначилари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган тезкор тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда. 

Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Сергели туманида тезкор тадбир ўтказилди. 

Тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган фуқаро Р.Т. бошқарувидаги “Матиз” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Кўздан кечириш давомида автомобилда йўловчи сифатида кетаётган фуқаро А.Д.га  тегишли бўлган бир дона қоғоз қути борлиги аниқланди.

Мазкур қути белгиланган тартибда очиб кўрилганида эса, унинг ичидаги 
5 дона скотчланган ўрамларда наркотик моддалар яширилганлиги фош бўлди. 

Экспертиза хулосасига кўра мазкур ўрамлардаги наркотик моддалар 3 кг. 928 гр. оғирликдаги “опий” ҳамда 2 кг. 873 гр. оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситалари эканлиги аниқланди. 

Шундай қилиб, тезкор тадбир давомида қонунбузар шахсдан жами оғирлиги 6 кг. 800 гр.дан зиёд бўлган наркотик моддалар олиб қўйилди. 

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Рақамларга мурожаат қилсак, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 124 та қонунбузарлик ҳолатларида оғирлиги 65 кг.дан зиёд гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33