АсосийJamiyat

Чиноз тумани ҳокими "Аёллар дафтари"нинг юритилишига умуман эътибор қаратмаган — Танзила Норбоева

'Чиноз тумани ҳокими "Аёллар дафтари"нинг юритилишига умуман эътибор қаратмаган — Танзила Норбоева'ning rasmi

Бугун, 5 апрель куни Тошкент вилояти ҳокимлигида Сенат раиси Танзила Норбоева раислигида видеоселектор йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

Маълумот учун, Танзила Норбоева 30 март - 4 апрель кунлари Тошкент вилоятининг 7 та туманига ташриф буюриб,  хотин-қизлар муаммоларини ўрганди.

Бугунги йиғилишда Танзила Норбоева Қонунбузарликка йўл қўйган 50 нафар мансабдор жавобгарликка тортилиб, етказилган 1 млрд. сўмлик зарар ундирилганини айтиб ўтди:

2020 йил 6 октябрь куни ўтказилган сайёр йиғилишда белгиланган вазифалар ҳам тизимли равишда бажарилмоқда, – деди Сенат Раиси Танзила Нарбаева. — Бюджетга жами 445 млрд. сўм, шундан маҳаллий бюджетга 244 млрд. сўм қўшимча даромад манбаалари аниқланиб, 83,2 млрд. сўм қўшимча солиқлар ҳисобланиши таъминланади. Маҳаллийлаштириш бўйича 7 та истиқболсиз лойиҳалар 14 та янги лойиҳалар билан алмаштирилди.

Шунингдек, Сенат қарори билан вилоятда ижроси таъминланмаган умумий қиймати 294,4 млрд. сўмлик 12 та лойиҳа ишга туширилишига эришилди. Маҳаллий бюджетдан мақсадли ва самарали фойдаланишда қонунбузарликка йўл қўйган 50 нафар мансабдор жавобгарликка тортилиб, улар томонидан етказилган 1 млрд. сўмлик зарар ундирилди. Бюджетга эса 22 млрд. сўм миқдоридаги солиқлар тўланишига эришилди.

 

Танзила Норбоева видеоселектр давомида Чиноз туманидаги муаммоларга алоҳида тўхталиб ўтди:

Чиноз тумани ҳокими "Аёллар дафтари"нинг юритилишига умуман эътибор қаратмаган. "Хумо", "Хўжа" маҳаллаларидаги вазият бу борадаги ишларга яққол мисолдир. Тиббий хизмат қониқарли даражада эмас. Тиббий ёрдамга муҳтож 1 397 нафар аёл тиббий кўрикдан ўтказилмаган.

Тумандаги "Хумо" маҳалласида истиқомат қилувчи Жўраева, вояга етмаган иккита боласи бор, қарамоғида ногирон отаси бўла туриб, авария ҳолатдаги барак уйда яшаяпти. Ҳудуддаги МФЙ томонидан уй-жойга муҳтожлиги борасида кўп марта туман ҳокимлигига мурожаат қилинган бўлса-да, амалий ёрдам берилмаган.

    Бошқа янгиликлар