my5
Sevimli

Японияда парвоз вақтида самолёт ёниб кетди

ДУНЁ 23.02.2016, 23:11
Японияда парвоз вақтида самолёт ёниб кетди

Японияда учиш майдончасида тезлигини ошириб, парвозга тайёрланаётган Boeing 737 самолёти двигатели ёниб кетди, дея хабар берди “gazeta.ru” нашри.

Двигателдан чиқаётган тутун кабина ичига тўлган, йўловчилар авария чиқиш йўлагидан дам бериб шиширилган траплар орқали эвакуация қилиниб, рейс бекор қилинган. Самолёт бортида 159 йўловчи ва 6 та экипаж аъзоси бўлган. Япония ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг берган маълумотига кўра, бир йўловчи енгил тан жароҳати олган.

Япония авиалиниясининг Boeing 737 самолёти мамлакат ичида Саппоро-Фукуока йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётган бўлган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° дымка
Валюта курси
10517.12
USD -8.38
12661.56
EUR -101.66
141.85
RUB 0.76