my5
Sevimli

Қувада ниқобланган босқинчилар ётоқхонада ётган эр-хотинни дўппослади

ЖИНОЯТ 06.04.2021, 12:06
Қувада ниқобланган босқинчилар ётоқхонада ётган эр-хотинни дўппослади

30 март куни куни соат 00:50 ларда уч нафар номаълум шахслар бир гуруҳ бўлиб, юзларига ниқоб таққан ҳолда М.Хасанов МФЙ ҳудудида яшовчи Я.А.нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда девор ошиш орқали киришиб, хонадонга меҳмон сифатида келиб, ётоқхонасида ухлаб ётган қизи Ю.О.ни ва унинг турмуш ўртоғи Ю.Ф.ни дўппослаган. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг берган маълумотига кўра, босқинчилар эабрланувчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган усулда танасини турли жойларига қўллари билан урганда, жабрланувчи Ю.Ф номаълум шахсларнинг бирига фаол қаршилик кўрсатганда, номаълум шахс шеригини қутқариш учун ўткир тиғли жисм билан қуролланиб, Ю.Ф.га тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в,г” бандлари (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Н., Қ.М. ва О.А.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33