АсосийJinoyat

Тошкентда уй деворларига гиёҳвандлик воситалари рекламасини ёзиб юрганлар қўлга олинди

'Тошкентда уй деворларига гиёҳвандлик воситалари рекламасини ёзиб юрганлар қўлга олинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда турар жойлар деворларида гиёҳвандлик воситалари рекламаси ёзувлари пайдо бўлаётгани ҳақида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, Мирзо-Улуғбек тумани “Бўз” маҳалласида бир нечта уйлар деворларида ёзувлар пайдо бўлган. Аҳоли орасида ўтказилган сўров натижасида ёзувлар 5-6 кун олдин пайдо бўлгани аниқланди. 
Текширув натижасида мазкур ёзувларни қолдирган фуқаролар – 18 ёшли Б.И. ва 21 ёшли И.В.ларнинг шахслари аниқланган.
Суҳбат давомида Б.И. жорий йилнинг март ойида обуна бўлган телеграм каналда иш ҳақида эълон чиққанлигини маълум қилди. Б.И. номаълум шахс билан телефон орқали боғланиб, ундан ҳақ эвазига уйларнинг деворларида қолдириш керак бўлган ёзув матнини олган. Шундан сўнг Б.И. таниши И.В. билан линолеумдан эълон матнини қирқиб, бўёқ баллончаси ёрдамида уйларнинг деворларида ёзув қолдиришган. 
Мазкур факт бўйича текширув ишлари давом этмоқда.

Бошқа янгиликлар