АсосийJinoyat

Тошкентда авиа-операторлар чипталар сотувидан тушган катта маблағни кирим қилмай, "еб юборишди"

'Тошкентда авиа-операторлар чипталар сотувидан тушган катта маблағни кирим қилмай, "еб юборишди"'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E-E.” МЧЖнинг моддий жавобгар шахслари бўлган авиа-операторлари авиачипталар сотувидан тушган 771,2 млн сўм ва 58,7 минг АҚШ долларини кирим қилмасдан талон-торож қилишиб, жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖнинг моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар