my5
Sevimli

Танзила Норбаева Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери билан учрашди

СИЁСАТ 06.04.2021, 14:36
Теглар: Танзила Норбоева
Танзила Норбаева Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери билан учрашди

Аввалроқ, Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок расмий ташриф билан Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берган эдик. 

Пак Бён Сок Ўзбекистонга қилган расмий ташрифини Тошкентдаги Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйишдан бошлади. 

Шундан сўнг, Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикерининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Танзила Норбаева билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашувда ҳар икки давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга катта аҳамият бераётгани таъкидланди. Ўтган йилларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон-Корея стратегик ва иттифоқчилик ҳамкорлигини ривожлантиришда янги босқич бошланди. 

Икки томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларнинг жадаллиги изчил ўсиб бормоқда. Бу икки мамлакат манфаатларига жавоб беради.

Томонлар сўнгги вақтда Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги парламентлараро мулоқот ҳам фаоллашганини таъкидладилар. Ҳамкорлик йилларида томонлар парламент фаолияти тажрибасини ўрганиш, шу жумладан турли халқаро конференциялар ва парламент ташкилотлари ишида қатнашиш доирасида мунтазам равишда ўзаро делегациялар ташрифларини амалга оширди.

2019 йилда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева расмий ташриф билан Корея Республикасида бўлди. Ташриф давомида парламент делегацияси Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин, Миллий Ассамблея Спикери Мун Хи Санг, Яшил ўсиш глобал институти раҳбари Пан Ги Мун, Сеул ва Инчхон шаҳар мэрлари (ҳокимлари), шунингдек, вазирлик ва компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди. 

Учрашув давомида парламент юқори палатаси раҳбари Т.Нарбаева Ўзбекистон ва Корея парламентлари ўртасидаги алоқалар икки томонлама ҳамкорликнинг янги кун тартиби доирасида ривожланиб бораётганини таъкидлади. 2005 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Сенат Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев унинг раҳбаридир.

Томонлар парламентлараро гуруҳнинг самарали фаолияти натижаларини ижобий баҳоладилар. Ҳозирги вақтда минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришда парламентлараро гуруҳнинг ролини ошириш бўйича мақсадли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, давлатларимиз раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш, ихтисослаштирилган қўмиталар, халқаро парламент тузилмалари ва ташкилотлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, депутатлар ўртасида минтақалараро ҳамкорлик ўрнатиш, ҳуқуқий базани фаол шакллантириш, пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган амалий чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон-Корея парламентлараро мулоқотни тизимли давом эттириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, ислоҳотлар ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ҳуқуқий таъминлаш, икки томонлама шартномалар ва битимларни ратификация қилиш масалаларини тезлаштириш соҳасида тажриба алмашиш бўйича дастурларни амалга оширишнинг муҳимлиги таъкидланди.

Шарҳлар

Танзила Норбоева Ўзбекистон номидан муҳим ҳужжатни имзолади

10.10.2020, 00:14

Танзила Норбоева “Аёллар тараққиёти ва фаровонлиги глобал ташаббуси” бўйича саъй-ҳаракатга чақириқни Ўзбекистон номидан имзолади. Бу ҳақда Олий Мажлис сенатининг ахборот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, 9...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33