my5
Sevimli

Шимолий Корея Токио Олимпиадасида қатнашишдан бош тортди. Сабаб...

ДУНЁ 06.04.2021, 15:06
Теглар: Токио Олимпиада, Шимолий Корея
Шимолий Корея Токио Олимпиадасида қатнашишдан бош тортди. Сабаб...

Шимолий Корея Токиода бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпия ўйинларида қатнашмайди, деб хабар берди Ренҳап агенлигига таяниб Интерфах. Хабарда айтилишича, бу қарор 25 март куни Пхенянда бўлиб ўтган Шимолий Корея Олимпия қўмитаси Бош ассамблеяси йиғилишида қабул қилинган.

Aгентликнинг таъкидлашича, КХДРнинг Олимпиадада қатнашишдан бош тортиши ўз спортчиларини глобал коронавирус пандемиясидан ҳимоя қилиш истаги билан боғлиқ.

"Корея Халқ Демократик Республикаси бизнинг спортчиларимизни коронавирус билан боғлиқ глобал соғлиқни сақлаш инқирозидан ҳимоя қилиш учун 32-Олимпиадада иштирок этмасликка қарор қилди",– дея агентлик Шимолий Кореянинг спорт порталининг сўзларини келтирган.

Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари 2020 йил ёзида бўлиб ўтиши керак эди, аммо пандемия сабабли улар 2021 йилга қолдирилганди. Олимпиада 23 июлдан 8 августгача, Паралимпия 24 августдан 5 центябргача бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Токиодаги ёзги Олимпия ўйинлари томошабинларсиз ўтиши мумкин

23.01.2021, 13:39

Япония ҳукумати коронавирус туфайли мамлакатда прогноз қилинаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, ёзда Олимпия ўйинларини ўтказиш учун барча вариантларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда vesti.ru хабар берди.Токиодаги...
Токио Олимпиадаси пайтида хорижлик томошабинлар учун карантин бекор қилиниши мумкин

11.11.2020, 19:49

Япония ҳукумати 2021 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг хорижлик томошабинлари учун икки ҳафталик карантинни олиб ташлашни кўриб чиқмоқда, Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабарига таяниб, "Olympic.uz"...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33