my5
Sevimli

Навоийда ИИБ ходимига пора таклиф қилган мансабдор шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 06.04.2021, 20:24
Навоийда ИИБ ходимига пора таклиф қилган мансабдор шахс қўлга олинди

Навоий вилояти ИИБ Транспортда ХТБ профилактика катта инспектори катта лейтенант Ф.Ж.Азимов вазифасидан келиб чиққан ҳолда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ "Ўзтемирйўлқурилишмонтаж" УК ишчиси А.Б ва бошқа темир йўл ходимлари дизель ёқилғисини талон-торож қилганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказаётган эди.

“Пайтавасига қурт тушган” мазкур корхона раҳбариятидан ўзини А.С. деб таништирган фуқаро қўл остидаги ишчиларига нисбатан тўпланган ҳужжатларни ижобий ҳал қилиб бериш, яъни дизель ёқилғисини талон-торож қилинганлиги ҳолати юзасидан чора кўрмаслик эвазига дастлаб тахминан 5 миллион пулларни пора сифатида тақдим қилмоқчи бўлган.

Фуқаронинг қилаётган хатти-ҳаракатлари қонунга зид эканлиги, бунинг учун жиноий жавобгарликка тортилишини айтиб огоҳлантириш берилишига қарамай А.С пора таклиф қилишда давом этади.

ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси Навоий вилоят бўйича бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида чора кўрмаслик эвазига 2.980.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Бир жиноятни иккинчи бир жиноят билан бекитмоқчи бўлган фуқаро А.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ходимининг жиноий ишларига тўсқинлик қилиш ўрнига айбларини пора бериш орқали ёпмоқчи бўлган А.С. энди қонун олдида жавоб беришга мажбур.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33