Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Непал тоғларида йўловчи ташиш самолёти йўқолди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Непал тоғларида унча катта бўлмаган йўловчи ташиш самолёти йўқолди, деб хабар беради “Lenta.ru”. 

Самолёт билан алоқа маҳаллий вақт билан 7:05 да узилиб қолган. Tara Airlines компаниясига тегишли ҳаво кемаси Покхарадан Жомсга учаётган эди.

Йўқолган самолёт бортида 21 нафар йўловчи ва уч нафар экипаж аъзолари бўлган. 

Маҳаллий ҳукумат вакилларининг қайд этишича, самолёт кўриш даражаси ёмон бўлганлиги сабабли ҳалокатга учраган бўлиши мумкин.  Ҳозирда самолёт қидирилмоқда, аммо ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қидирув ишлари қийин кечмоқда. 

Покхара ва Жомс йўналиши жадвал бўйича 18 дақиқани ташкил этади. Жомс сайёҳлар тез-тез ташриф буюрадиган тоғли ҳудуд ҳисобланади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии