my5
Sevimli

Фуқарога сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берган собиқ мутахассиснинг қилмиши фош бўлди

ЖИНОЯТ 06.04.2021, 21:06
Фуқарога сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берган собиқ мутахассиснинг қилмиши фош бўлди

Бухоро вилоятида уқарога сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берган собиқ мутахассиснинг қилмиши фош бўлди. Бу ҳақда Прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жондор туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказган.

Текширувда аниқланишича, Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр давлат корхонаси Жондор туман филиали собиқ мутахассиси А.Қ. фуқаро Г.нинг “Далмунобод” МФЙда жойлашган 6 сотих ер майдонида ноқонуний қурилган уй-жойини ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 300 АҚШ долларини олиб, сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33