my5
Sevimli

Қозоғистон президенти Спутник V вакцинаси билан коронавирусга қарши эмланди

ДУНЁ 06.04.2021, 21:16
Қозоғистон президенти Спутник V вакцинаси билан коронавирусга қарши эмланди

Қозоғистон президенти Кассим-Жомарт Токаев Россиянинг Спутник V вакцинаси билан коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда Фаcебоокда давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.

"Бугун давлатимиз раҳбари Қарағандаги фармацевтика заводи томонидан ишлаб чиқарилган Спутник V вакцинасини қабул қилди", деб ёзган Уали.

Унинг қўшимча қилишича, эмлашдан сўнг Токаев ўзини яхши ҳис қилади, унинг ён таъсири йўқ.

Спутник В феврал ойининг ўрталарида Қозоғистонда рўйхатдан ўтган. Ушбу препарат билан эмлаш мамлакатда 1 февралдан бошланди. 1 мартдан бошлаб Қозоғистон пойтахтида ўқитувчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, 16 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб маҳкумлар эмланди.

"Спутник V" ишлаб чиқарадиган завод Қозоғистонда ўтган йилнинг декабрида очилган эди. Расмийлар корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати 2 миллион дозани ташкил қилиши кераклигини таъкидладилар.

6 апрел ҳолатига кўра Спутник V 59 мамлакатда рўйхатдан ўтказилган. Бир нечта хорижий давлатларнинг раҳбарлари, хусусан, Aргентина, Венесуела ва Гвинея президентлари Россиянинг ушбу дори воситаси билан эмланди.

Рисолат МАХСИМОВА тайёрлади

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33