my5
Sevimli

Баскетбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиблари грант асосида ўқишга киришади

СПОРТ 07.04.2021, 07:48
Баскетбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиблари грант асосида ўқишга киришади

Шу йил 1-6 апрель кунлари Жиззах Олимпия захиралари коллежи спорт залида баскетбол бўйича 2002-2004 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар қилди.

Мусобақада республикамизнинг 7та ҳудуди, яъни мезбонлардан ташқари Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий, Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан келган жами 84 нафар спортчи қизлар иштирок этди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсларда 3-ўрин учун Наманган вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари тўқнаш келишди. Унда омад қорақалпоғистонлик қизларга кулиб боқди ва улар мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлишди.

Финал баҳсида эса Фарғона ва Жиззах вилоятлари баскетболчи қизлари ўзаро куч синашишди. Бунда мезбонларнинг қўли баланд келди ва улар мусобақа бош совринини қўлга киритишди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга 1-, 2-, 3-даражали дипломлар ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. Улар Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шароф Кулатов, Жиззах Олимпия захиралари коллежи директори Хуршид Атақулов ҳамда Бош ҳакам Дилшод Хашимовлар томонидан тақдирланди.

Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон чемпиони бўлган Жиззах Олимпия захиралари коллежи жамоасининг 5 нафар аъзоси Жисмоний тарбия факультети мавжуд бўлган олий ўқув юртларига давлат гранти (бюджет) асосида ўқишга кириш имкониятига эга бўлишди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33