my5
Sevimli

Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи кескин ошиб кетмоқда — ЖССТ

ДУНЁ 07.04.2021, 09:53
Дунёда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи кескин ошиб кетмоқда — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) нинг 6 апрель куни чоп этилган эпидемиологик бюллетенига кўра, сўнгги бир ҳафта ичида дунёда коронавирус инфекциясидан вафот этганлар сони 11 фоизга ўсди. Бу ҳақда "regnum.ru" хабар қилди. 

ЖССТ маълумотларига кўра дунёда кетма-кет олтинчи ҳафтада COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари кўпаймоқда.

"Глобал миқёсда COVID-19 билан касалланганларнинг сони олтинчи ҳафтада ўсиб бормоқда, сўнгги бир ҳафта ичида 4 миллиондан ортиқ янги ҳолатлар қайд этилган. Янги ўлимлар сони ўтган ҳафта билан таққослаганда 11 фоизга ўсди, 71 мингдан ортиқ янги ўлимлар қайд этилди", - дейилади ЖССТ бюллетенида.

Сўнгги етти кун ичида Жануби-Шарқий Осиёда ўлимнинг COVID-19дан ўсиши 46%, Америкада ўлим 15%, Шарқий Ўрта ер денгизи 7%, Европада эса 2%га ошди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33