АсосийJamiyat

Тошкентдан Москвага мунтазам авиақатновлар бошланади. Aвиакомпания фуқароларни чипта сотиб олишда алданиб қолмасликка чақирмоқда

'Тошкентдан Москвага мунтазам авиақатновлар бошланади. Aвиакомпания фуқароларни чипта сотиб олишда алданиб қолмасликка чақирмоқда'ning rasmi

2021-йилнинг апрел ойидан бошлаб, ҳар шанба куни "Тошкент - Москва - Тошкент" йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта жорий этилади. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" маълум қилди.

 Мазкур йўналиш бўйича учишдан олдин 3 календар кунидан ошмаган ҳолда ПЗР-тест (рус ёки инглиз тилида) ўтказиш талаб қилинади. Мазкур рейсга Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари ва Россия Ҳукуматининг 16.03.2020-йилдан 635-п фармойиши асосида Россияга киришга чеклов қўйилмаган, Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқаролари киритилиши мумкин.

Компания тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида, фуқаролардан чипталарни тезлаштириб харид қилиш хизматларини таклиф қилувчи  шубҳали шахсларга мурожаат этмаслигингизни сўрамоқда. Чиптада кўрсатилган ва тўлаган нархни таққослаш тавсия қилинмоқда.  Aвиакомпаниянинг расмий сайтида харид қилинган чипта учун  3 фоизли чегирма амал қилади!

    Бошқа янгиликлар