АсосийJamiyat

Профилактика инспекторлари электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланишда қоида бузганларни жазолаш ваколатига эга бўлиши мумкин

'Профилактика инспекторлари  электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланишда қоида бузганларни жазолаш ваколатига эга бўлиши мумкин'ning rasmi

Профилактика инспекторлари  электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш ваколатига эга бўлиши мумкин.  Бу "Мамурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасида кўзда тутилмоқда, деб ёзади Олий Мажлис қуйи палатасининг депутати Расул Кушербаев.  

Маълумки, амалда бу турдаги қоидабузарликлар билан Мажбурий ижро бюроси органлари шуғулланиб келган.  

Депутатнинг таъкидлашича, Қонун лойиҳасини кўриб чиқишда депутатлар ушбу вазифаларнинг профилактика инспекторларига ўтказилиши улардаги иш кўламининг ошиши билан бирга коррупцион ҳолатлар кўпайишига ҳам сабаб бўлишидан хавотирда  эканликларини билдиришган.  

" - Шахсан мен ҳам шундай фикрдаман: бу профилактика инспекторлари ўртасида ўз  ишини вақтида бажаришга  улгурмаслик ва коррупция ҳолатлари ортишига олиб келиши мумкин. Камига инспекторларнинг ҳаммаси ҳам коммунал қоидаларни яхши  биладиган энергетиклар эмас.

Лойиҳа ҳозирча биринчи ўқишда қабул қилинди", - дейди халқ вакили.

 

    Бошқа янгиликлар