my5
Sevimli

Қашқадарёда босқинчилик билан қўлга киритган пулларга онаси ва қайинонасига тилла тақинчоқлар совға қилган йигитлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 07.04.2021, 14:55
Қашқадарёда босқинчилик билан қўлга киритган пулларга онаси ва қайинонасига тилла тақинчоқлар совға қилган йигитлар қўлга олинди

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2021 йилнинг 10 январь соат 21:15 ларда  Қарши тумани, “Кўчкак” МФЙ, Тинчлик кўчасида яшовчи М.Пнинг ҳовлисига қўлларига қўлқоп, бошига қора шапка кийиб, юзларига ниқоб таққан номаълум одамлар девордан ошиб киришади. 

Уйда бўлган М.П ва унинг қизи К.Фга “Россиядан келган пул қани” деб, уларга ҳужум қилиб, зўрлик ишлатиб, қўлларини қайириб ерга йиқитиб, уларга қаршилик қилган К.Фни юз, кўз ва бошига бир неча марта муштлаб уришади. Аёллар рўмоли қўл ва оёқларини боғлаб, оғзларини скотчлашади. Уларга пул бермаса ўлдириб кетиш билан таҳдид қилади. Хонадаги қулф  сейфни очдириб, ичидан 3.200 АҚШ доллар, 5 млн сўм пулларини ҳамда 4 дона турли хилдаги тилла тақинчоқларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан 10.01.2021 йилда Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-кисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилган.

Жиноят иши юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, Қарши шаҳар, Бўстон МФЙ, Бўстон кўчасида яшовчи Х.А мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган ва унинг кўрсатмалари асосида ҳодиса содир бўлган жой текширилган. Мазкур жиноятни Қарши шаҳар, Каманди МФЙ, Маърифат кўчасида яшовчи Э.Х ва Қарши шаҳар, Бўстон МФЙ, Тошқўрғонда яшовчи Б.Шлар билан биргаликда содир этганини, босқинчилик йўли билан қўлга киритилган пулларга 900.000 сўмга 1 дона Redmi русумли телефон аппарати сотиб олганини билдирган ва ушбу телефон аппарати ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур жиноят иши бўйича Э.Х гувоҳ тариқасида сўроқ қилинганда, у мазкур жиноятни танишлари Х.А ва Б.Шлар билан биргаликда содир этганлигини, босқинчилик йўли билан қўлга киритилган АҚШ долларидан   400 долларини сўмга айрибошлаб, бир дона тилла занжир сотиб олган ва  уни Косон туманида яшовчи қайнонаси Б.Мга берганлигини айтган, М.Б куёви Э.Х олиб берган 1 дона тилла занжирни ўз ихтиёри билан тақдим қилган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Ш.Б гувоҳ тариқасида сўроқ қилинганда, у мазкур жиноятни Х.А ва Х.Элар билан биргаликда содир этганини, босқинчилик йўли билан қўлга киритилган 1 дона тилла узукни ўзининг уйига олиб бориб онаси Д.Рнинг тилла тақинчоқлари турадиган қутичага солиб қўйганини билдирган.

Жиноят иши бўйича жабрланувчилар Ф.К ва М.П 10.01.2021 йилда номаълум шахслардан томонидан уйларидан босқинчилик йўли билан қўлга киритилган 4 дона тилла узукнинг алоҳида белгилари юзасидан қўшимча сўроқ қилиниб, Ш.Бнинг онаси Д.Р томонидан тақдим қилинган 1 дона қизил кўзли тилла узук 2 та бошқа узуклар билан биргаликда жабрланувчиларга видеотасвирга тушириш орқали таниб олиш учун кўрсатилганда,такдим қилинган  1 дона қизил кўзли тилла узук улар  томонидан таниб олинган.

7.04.2021 йил соат 1:40 да Ш.Б ва шу куни соат 02:20 да Э.Х Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланиб, Қарши тумани ИИБ ВСХга жойлаштирилган.

Ҳозирги кунда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33