my5
Sevimli

Юртимизда «ақлли» газ ҳисоблагичлардан маълумотларни йиғиш тўлиқ онлайн тизимга ўтказилмоқда

ЖАМИЯТ 07.04.2021, 16:17
Теглар: газ, ақлли
Юртимизда «ақлли» газ ҳисоблагичлардан маълумотларни йиғиш тўлиқ онлайн тизимга ўтказилмоқда

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ тизимида истеъмолчиларнинг газ ҳисоблаш қурилмаларидаги кўрсаткичларни йиғиш билан шуғулланган инспекторлар лавозими бекор қилинди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу қарор газни ҳисобга олиш қурилмалари истеъмол кўрсаткичи ва дебиторлик қарзи юқори бўлган ҳамда газ тақсимлаш тармоқларини модернизация қилиш зарурати мавжуд бўлган 77 та шаҳар/туманларга ўрнатилаётгани сабаб қабул қилинган.

Маълум қилинишича, ҳозирда ГНҲАТ лойиҳасини амалга ошириш Тошкент вилоятининг Тошкент, Зангиота ва Қибрай туманларида, Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида, Навоий вилоятининг Кармана туманида тўлиқ якунланган. Бутун мамлакат бўйлаб 991 мингдан зиёд янги «ақлли» газ ҳисоблагичлар ўрнатиб бўлинган ва уларда қайд этилаётган маълумотлар автоматик равишда BillingGaz тизимига юборилмоқда.

«Қабул қилинган қарор газ етказиб берувчи ва абонент ўртасида ўзаро ишончга асосланган муносабатларни ўрнатиш, шунингдек, ГНҲАТ тизимига уланмаган ҳамда аввал ўрнатилган газ ҳисоблагичларидан табиий газ истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни BillingGaz тизимига киритишда инсон омилини қисқартиришга имкон беради», — дейилади хабарда.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ «сотувчи ва харидор» муносабатларидаги янги шартларга мувофиқ ҳамда абонент ва табиий газ етказиб берувчиси ўртасидаги амалдаги келишувга биноан, истеъмол қилинган «зангори ёқилғи» учун тўловларни ҳар ойнинг 10-кунигача амалга ошириш кераклигини эслатади.

Етказиб берилган табиий газ учун тўлов шартномада белгиланган муддатларда, ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи етказиб берувчига газ етказиб бериш шартномасига мувофиқ, тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун тўлов миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган ҳолда, 0,1 фоиз миқдоридаги пеня тўлайди.

«Истеъмолчилардан хонадонларига ўзларини газ таъминоти ташкилотларининг инспектори сифатида таништириб келган шахслар билан алоқага киришмасликларини ва уларни ГНҲАТ тизимига уланмаган газ ҳисоблагичларидаги кўрсаткичларни тақдим этмасликни, шунингдек, тўловларни мобил телефон орқали электрон тизимлар ёки банк кассаларига мурожаат қилган ҳолда амалга оширишларини сўраймиз», — дейилади «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабарида.

Таъкидланишича, яқин кунларда истеъмолчилар ГНҲАТ тизимига уланмаган, истеъмолдаги газ ҳисоблагичларининг кўрсаткичларини юборишлари учун махсус Telegram-бот ҳамда илова ҳам ишга туширилади.

Шарҳлар

Арнасойда газ тармоғидан ноқонуний фойдаланганлар фаолияти фош этилди

14.09.2021, 12:21

Арнасой туманида газ тармоғидан ноқонуний фойдаланган автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасининг фаолияти фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.Ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.”...
Навоийда газдан ноқонуний фойдаланган Оҳак цехи аниқланди

05.08.2021, 18:27

Навоий шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган оҳак ишлаб чиқариш цехи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга...
Наманганда 7 ёшли бола "Нексия" уриб кетиши натижасида вафот этди

16.07.2021, 11:38

Наманган вилояти ИИБ нинг хабар беришича, ҳодиса жорий йилнинг   13 июль куни соат 15:45 ларда Мингбулоқ тумани “Балиқчи-Мингбулоқ-Пунгон” йўлининг 63 кмда содир бўлган. Гап шундаки,...
Эртага Тошкентнинг айрим кўчаларида газ бўлмайди

10.12.2019, 19:28

 Эртага, 11 декабрь куни Учтепа тумани, “Кўксарой”МФЙдаД-76ммли газ қувурида таъмирлаш ишлари  олиб борилиши муносабати билан соат 10:00 дан 18:00 гача айрим кўчаларда табиий газ вақтинчалик тармоқдан узилади. Бу...