my5
Sevimli

Қашқадарёда 11 нафар ҳамшаҳарини чув туширган она-бола фирибгар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 07.04.2021, 19:57
Қашқадарёда 11 нафар ҳамшаҳарини чув туширган она-бола фирибгар қўлга олинди

Шаҳрисабз тумани “Лолистон” МФЙда яшовчи она Х.З. қизи Т.И. билан Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохона ва поликлиникаларга фуқароларни ишга жойлаштиришни ваъда қилиб 11 нафар ҳамшаҳрини чув туширди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

 Она-бола фуқаролар О. А.дан 300 АҚШ доллари, Х. М.дан 700 АҚШ доллари, О.Д.дан 300 АҚШ доллари, Х.Ш.дан 300 АҚШ доллари, Н.Ш.дан 700 АҚШ доллари, К.К.дан 600 АҚШ доллари, Ё.Н.дан 300 АҚШ доллари, Ю.С.дан 200 АҚШ доллари, Қ.М.дан 100 АҚШ доллари, Р.Г.дан 500 АҚШ доллари, Б.Н.дан 300 АҚШ доллари, жами 11 нафар фуқаролардан 4300 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган.

Бу камлик қилганидек, Т.И. 2021 йил 1 ва 2 апрель кунлари Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ва котибаси ҳамда кўп тармоқли поликлиника бош шифокориларига телефон орқали ўзини мансабдор шахс сифатида таништириб, “СМС” хабар ёзиб, юқоридаги фуқароларни исм- фамилиясини ёздириб, ишга қабул қилишини талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33