Наманган шаҳридаги «Уч фаввора» хиёбонида «Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остида вилоятда бокс спорт тури бўйича шуғулланаётган ёшлар иштирокида флешмоб оммавий спорт тадбири юқори савияда ташкил этилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маълум қилди.

Мазкур оммавий спорт тадбирини ўтказишдан асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 январдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги «Ўзбекистон спортчиларини Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХИИ ёзги Олимпия ва ХВИ Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида»ги қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, вилоятда олимпия ҳаракатини ривожлантириш ҳамда вилоят аҳолисининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этишдан иборатдир.
Бугунги кунда вилоятда бокс спорт тури бўйича 100 дан ортиқ тренерлар қўл остида 3000 нафарга яқин спортчилар бокс бўйича шуғулланиб келишмоқда. Мазкур ўтказилган флешмоб тадбирида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги барча спорт ва таълим муассасалари бокс секцияларининг 800 нафарга яқин спортчилари ва барча тренерлари иштирок этишди.
Шунингдек, оммавий спорт тадбирида вилоят ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Ботиржон Нуриддинов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Анваржон Туйчиев, Токио Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган иқтидорли спортчи Шахноза Юнусова ҳамда унинг мураббийси Исломжон Тожибоевлар сўзга чиқиб, Мухтарам Президентимизнинг жисмоний тарбия ва спортга бераётган алоҳида эътиборлари, бунга жавобан вилоят спортчиларимизни Халқаро миқёсида ўтказилаётган нуфузли мусобақалардаги натижалари, айниқса куни кеча Тошкент шаҳридаги «Ҳумо арена» муз саройида бўлиб ўтган бокс кечасида Наманган ўғлони, жаҳон чемпиони Муроджон Ахмадалиевни қўлга киритган натижаси бўйича алоҳида тўхталиб ўтишди.








