my5
Sevimli

Қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган спортчиларимиз муносиб кутиб олинди

СПОРТ 07.04.2021, 21:15
Қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган спортчиларимиз муносиб кутиб олинди

Аввал хабар берганимиздек, Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўрасида жаҳон чемпионатида терма жамоамиз аъзолари ҳам иштирок этишган эди. Қувонарлиси, унда иштирок этган саблячимиз Бобуржон Расулов юртимиз учун қиличбозлик спорти тарихида жаҳон чемпионатларидаги илк медални қўлга киритди.

Вакилимиз, 1/64 финал босқичидан баҳсларга қўшилди. Дастлаб, қозоғистонлик Степан Севостянов (15:10), америкалик Кристофер Уолкер (15:13), испаниялик Рогелио Кабалеро (15:13), гонг конглик Си Со (15:7), мисрлик Адҳам Моатаз (15:10) устидан ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга кирит ва финал баҳсида россиялик Кирилл Тюлюковга имкониятни бой бериб кумуш медаль билан кифояланди.

Кеча қиличбозлик бўйича тарихий натижа қайд этган вакилларимиз Тошкент Халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Спортчиларни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, федерация масъул ходимлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Карнай-сурнай садолари остида қарши олинган спортчиларимизга гулдасталар тақдим этилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33