my5
Sevimli

Қамашидаги мактабда ковид аниқлангани сир тутилаётгани ростми? Ҳокимлик маълумот берди

ЖАМИЯТ 07.04.2021, 21:32
Қамашидаги мактабда ковид аниқлангани сир тутилаётгани ростми? Ҳокимлик маълумот берди

Телеграм мессенжеридаги “Сиздан телеграм” каналида Қашқадарё вилояти Ғузор ва Қамаши туманлари ҳудудида ковид аниқланганлиги, аммо расмий маълумотда бу акс этмаганлиги айтилди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қамашидаги 14-мактабда 3-синфнинг 4 ўқувчиси, 2 та ўқитувчи, 62-мактабдаги 7-синфнинг 3 ўқувчиси, 5-синфнинг 6 ўқувчиси ва 5 ўқитувчида ковид аниқланган, дейилади хабарда.

Ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Қамаши туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Зайниддин Эшонқулов маълумот берди:

- Ижтимоий тармоқда тарқатилган маълумотлар асосланмаган, одамлар орасига ваҳима тарқатиш учун тарқатилган хабар. Қамаши туманида ҳозирда олинган тест натижаларига кўра коронавирус инфекцияси аниқланмаган. Тошкент шаҳрида таълим олаётган бир нафар қамашилик фуқарода коронавирус аниқланган ва у ҳозирда уй карантинига олинган. Касаллик симптомларсиз кечмоқда.  

Шунингдек, 14 мактаб директори Ҳусниддин Турниёзов ва 62 мактаб директори Олим Жалилов билан суҳбатлашдик. Улар ҳам мактабда коронавирус инфекцияси юқтирганлиги қайд этилган ўқитувчи ва ўқувчилар йўқлигини билдиришди.  

-Мактабимизда дарслар одатдаги тартибда ўтказилмоқда, - дейди  мактаб директорлари.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33