Адлия вазирлигининг икки ходими Президент Администрациясидаги масъул лавозимга тайинланди. Бу ҳақда darakchi.uz'га Адлия вазирлиги маълум қилди.
Худайбергенов Алибек Алишерович Президент фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти етакчи инспектори лавозимига тайинланди.
А. Худайбергенов 1991 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 2012 йилда Қорақалпоғистон давлат университетини бакалавриат, 2014 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистратура босқичини тамомлаган.
А. Худайбергенов ўз меҳнат фаолиятини 2014 йилда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти катта мутахассиси лавозимида бошлаган.
А. Худайбергенов Адлия вазирлигидаги меҳнат фаолиятини 2018 йил Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.
2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Адлия вазирлиги жамоаси Худайбергенов Алибек Алишеровични ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида муваффақият тилайди.
Маълумот учун: 2018 йилдан бугунга қадар жами 16 нафар вазирлик марказий аппарати ходимлари Президент Администрацияси масъул лавозимларга тайинланган.
Xожанязов Отабек Рузиматович Президент фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти етакчи инспектори лавозимига тайинланди.
О. Хожанязов 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий,
2012 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавриат, 2014 йилда магистратура босқичини тамомлаган.
О. Хожанязов ўз меҳнат фаолиятини 2015 йилда Адлия вазирлиги Иқтисодий қонунчилик бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирлик тизимида турли лавозимларда фаолият юритган.
2021 йил бошидан ҳозирги вақтга қадар вазирликнинг Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва тизимлаштири бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Адлия вазирлиги жамоаси Xожанязов Отабек Рузиматовични ушбу тайинлов билан муборакбод этади. Келгуси ишларида муваффақият тилайди.
Маълумот учун: 2018 йилдан бугунга қадар жами 16 нафар вазирлик марказий аппарати ходимлари Президент Администрацияси масъул лавозимларга тайинланган.