my5
Sevimli

Тошкентда 3та автомобиль ва автобус иштирокида катта ЙТҲ содир бўлди (фото)

ЖАМИЯТ 08.04.2021, 08:24
Тошкентда 3та автомобиль ва автобус иштирокида катта ЙТҲ содир бўлди (фото)

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, кеча, 7 апрель куни соат 09.45 да Яккасарой тумани Катта Миробод кўчасида 28 ёшли Самарқанд вилоятилик Акрам И. “Lacetti” (давлат рақами 01 Е 001 ВВ) русумли автомобилни Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб бошқариш давомида бошқарувни йўқотган.

Натижада Катта Миробод ва Шота Руставели кўчалари кесишмасида светофорнинг тақиқловчи белгисига тўхтаган бир нечта транспорт воситалари билан тўқнашган. Улар қаторида: 35 ёшли Шобаҳром Ш. бошқарувидаги «Spark» автомобили (давлат рақами 01 S 686 РА) ва 24 ёшли Абдувоҳид К. бошқарувидаги «Matiz» (давлат рақами 01 V 197 ВА) автомобили. Шундан сўнг “Lacetti” бетон устунга тўқнашган. 

Зарбадан “Matiz” автомобили ағдарилиб, қаршисида турган 30 ёшли Бахтиёр Т. Бошқарувидаги “Исузу” русумли (давлат рақами 01 763 GEA) йўловчи автобусига тўқнашган. ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.

ЙТҲ натижасида автобус йўловчиларига зарар етмади. “Lacetti” автомобили ва “Spark” автомобили йўловчиси (шахси аниқланмоқда) бадан шикастлари билан шифохонага етказилдилар.

Мазкур факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33