my5
Sevimli

Мухлислар норози, ҳакам ноҳақ: "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинидан сўнг яна катта "томоша" бўлди (видео)

ЖАМИЯТ 08.04.2021, 08:44
Мухлислар норози, ҳакам ноҳақ: "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўйинидан сўнг яна катта "томоша" бўлди (видео)

Кеча, 7 апрель куни Наманганнинг "Навбаҳор"  ва Тошкентнинг "Пахтакор" жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув ҳаками томонидан белгиланган "пенальти" мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Изоҳларга ва тасвирларга кўра, ҳакам шарт бўлмаган ҳолатда "пенальти" белгилаган. 

Шундан сўнг ушбу имконият эвазига тошкентликларга келган ғалаба наманганликларнинг кескин норозилигига сабаб бўлган. Ўйин сўнггида майдондан чиқиб кетаётган ҳакам "Навбаҳор"чиларнинг ҳужумига учраган.

Шунингдек, ўйингга ташриф буюрган минглаб томошабинлар ҳакамлар ўтирадиган машинага ҳам бостириб боришган.

Тасвирларда аламзада мухлисларнинг норозилиги акс этган турли ҳолатлар тарқалди.

Ҳозирга қадар ушбу ўйин ва бўлиб ўтган ҳолат юзасидан бирор расмий муносабат билдирилмади.   

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33