my5
Sevimli

Ургутда отасига қарашли фермер хўжалиги ерини $14 минг АҚШ долларига сотаётган ўғил қўлга олинди

ЖАМИЯТ 08.04.2021, 09:52
Ургутда отасига қарашли фермер хўжалиги ерини $14 минг АҚШ долларига сотаётган ўғил қўлга олинди

Ургут туманида отаси раҳбарлигидаги  фермер хўжалиги ерини фирибгарлик йўли билан сотмочи бўлган ўғил ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди. 

 Департамент ҳамда ДХХнинг Ургут туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Э. отаси раҳбарлигидаги “О.С.” фермер хўжалигига тегишли бўлган 1,2 гектар ер майдонини фуқаро У.С.нинг ишончига кириб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 14 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33