АсосийJamiyat

Сергели ер усти метросида поезд ярим йўлда тўхтаб қолди

'Сергели ер усти метросида поезд ярим йўлда тўхтаб қолди'ning rasmi

Бугун, тахминан 10:40да Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши техник сабабларга кўра тўхтатилди.  Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати батафсил маълумотлар тақдим этилишини маълум қилди.

Барча йўловчилар эвакуация қилинди. Сергели метро йўналиши бўйлаб автобуслар ҳаракати ташкил етилмоқда. Айни вақтда, "Тошкент метрополитени" УК раҳбарияти воқеа жойида вазиятнинг сабабларини аниқламоқда.  

Айни пайтда маълум қилинишича, Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналиши ("Олмазор" - "Буюк Ипак Йўли") штат режимида ишламоқда.

    Бошқа янгиликлар