my5
Sevimli

Чет элда эмланганлар юртимизга қайтгач, қайтадан эмланадими?

САЛОМАТЛИК 09.04.2021, 13:07
Теглар: эмлаш
Чет элда эмланганлар юртимизга қайтгач, қайтадан эмланадими?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева чет элда эмланиб, эмланганлик сертификатини олган фуқаролар Ўзбекистонда қайтадан эмланиши шарт эмаслигини маълум қилди.

Хабарга кўра, бундай ҳолатларда тиббиёт муассасалари ходимларига мазкур сертификат тақдим этилади ва фуқаро эмланганлар рўйхатига киритилади. Хорижда вакцина қабул қилган фуқаролар 2 ёки 3 босқичли эмлашдан тўлиқ ўтганларидан сўнггина эмланганлик сертификатини олади. Баъзи давлатларда сертификат ўрнига маълумотнома берилади. Бу маълумотномада эмлашнинг барча босқичидан тўлиқ ўтган ёки ўтмаганлик тўғрисида ёзувлар киритилган бўлади. Бу ҳужжат тиббиёт ходимлари томонидан ўрганиб чиқилгач, мазкур фуқарони эмлаш бўйича хулоса қилинади.

Қайд этилишича, агар фуқаро чет элда ҳам мамлакатда қўлланилаётган вакцина билан эмланишни бошлаган бўлса, кейинги босқичларни Ўзбекистонда давом эттириши мумкин.

Шарҳлар

ССВ: "246 минг нафардан ортиқ бола ихтиёрий равишда вакцина билан эмланди"

04.11.2021, 10:59

 Ўзбекистонда 3 ноябрь ҳолатига кўра, 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар орасидан 246 033 нафари Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш...
Йил охирига қадар 80% аҳоли эмланади — Бeҳзод Мусаев

22.10.2021, 08:51

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси  Президенти  сайловини холис ва ҳаққоний ёритишни таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилган  Халқаро медиа ҳоллда "Аҳолининг ижтимоий муҳофазаси: долзарб масалалар"...
Ярим миллиондан ортиқ кексалар коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

19.09.2021, 16:32

Ярим миллиондан ортиқ кексалар коронавирусга қарши тўлиқ эмланди. Бу ҳақда ССВ хабар берди. Унга кўра, 15 сентябрь ҳолатида 65 ёшдан катта бўлган фуқароларни эмлаш учун 1...
Эмлаш пунктларида вакциналарнинг тўғри сарфланишига ким жавобгар? ССВ жавоб берди

15.09.2021, 11:27

Эмлаш пунктларида вакциналарнинг тўғри сарфланишига ким жавобгар? Ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором ТУРСУНОВА жавоб берди:— Барча даволаш-профилактика муассасаларининг тиббий...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси