my5
Sevimli

Вакцина қабул қилувчи фуқаролар дастлаб қандай тиббий текширувлардан ўтказилади?

САЛОМАТЛИК 09.04.2021, 13:25
Вакцина қабул қилувчи фуқаролар дастлаб қандай тиббий текширувлардан ўтказилади?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева аҳолини коронавирусга қарши эмлаш  ва вакцинациядан кейинги жараёнлар тўғрисида маълумот берди.

Вакцина қабул қилувчи фуқароларни шифокор тўлиқ кўрув ўтказади. Текширувда:

  • ️Фуқаронинг бугунги кундаги шикоятлари, умумий аҳволини тўлиқ ўрганади;

 

  • ️Мавжуд сурункали касалликлари ва бугунги кунда қабул қилаётган дори воситаларини ўрганади;

 

  • ️Организмнинг аъзоларида кузатилаётган ўзгаришлар - қон босимини ўлчаш, тана вазни ва бўй узунлигини ўлчаш, юрак уриш сони, нафас олиш сони, сатурацияни аниқлайди, шунингдек юрак, нафас аъзоларини аускультатив эшитади;

 

  • ️Шифокор текширувида аниқланган ҳолатдан келиб чиқиб, клиник ва лаборатор текширувлар: умумий қон, пешоб ёки ахлат таҳлиллари, зарурат туғилса қонда қанд миқдори ва биокимёвий текширувлар, клиник текширувлар – юрак ЭКГси, ўпкани флюорографияси ёки рентген/МСКТси ўтказилади ва бошқа аъзолар ҳам кўрсатма асосида клиник текширувдан ўтказилади.  

 

Фуқаролар саломатликлари ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, организмда ўткир шамоллаш ёки яллиғланиш касалликлари аниқланмаган ҳолатда ёки сурункали касалликлари авж олган ёки хуруж қилган даври аниқланмаса, вакцина билан эмланиш тавсия этилади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси