АсосийJamiyat

Хоразмда 19 ёшли келинчак ўз жонига қасд қилди

'Хоразмда 19 ёшли келинчак ўз жонига қасд қилди'ning rasmi

2021 йил 1 апрель куни Шовот туманида 2002 йилда туғилган М. Қ. ўз уйининг қора молларни сақлаш хонасининг ёғоч тўсинига оқ рангли шпагат ип билан ўзини ўзи осиб, жонига қасд  қилган. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида Республика суд-тиббий эксепртизаси илмий-амалий Марказига суд-тиббий экспертиза тайинланиб, мурда текширувдан ўтказилган.

Дастлабки эксперт маълумотига кўра, фуқаро М.Қ.нинг ўлимига ўзини ўзи осиши натижасидаги асфикция сабаб бўлган.

Марҳума 2020 йил октябрь ойида 04.08.2001 йилда туғилган М.Я. билан турмуш қуриб, унинг оиласи билан Катқалъа маҳалласида истиқомат қилиб келган.

Шу билан бирга, дастлабки тўпланган ҳужжатларга кўра фуқаро М.Қ. ёки унинг оила аъзолари турмуши давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки маҳалла фуқаролар йиғинига шикоят қилишмаган.

Турмуш ўртоғи М.Я. ёки оила аъзолари муқаддам судланмаган, нотинч оила ёки бошқа бир ҳолатлар юзасидан рўйхатда турмайди.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, якуни юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилган тақдим этилган маълумотда.

 

 

    Бошқа янгиликлар