АсосийJamiyat

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

'Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, Асамов Анвар Дамирович – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари – Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.  

Маълумот ўрнида:

Анвар Асамов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат шарқшунослик институтини тугаллаган.  

Анвар Асамов Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасида божхона статистикаси ва таҳлил маркази бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси  Президентининг Ижро этувчи аппарати бош консультанти, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида  фаолият юритган.  

2020 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.  

    Бошқа янгиликлар