Бу ҳақда давлат раҳбари Самарқанд вилояти фаоллари билан йиғилишда маълум қилди, дея хабар беряпти "Даракчи" мухбири.
“Вилоят маъмурий марказини Гулобод қўрғонига кўчирамиз, Самарқанд фақат сайёҳлар учун маскан бўлади. Бу ер бемалол сайёҳлар юрадиган марказ бўлиши керак!"- Президент сўзларини келтирмоқда мухбиримиз.
Шунингдек, маълум қилинишича, бошқарув тизимини яхшилаш учун Самарқанд шаҳрида кейинчалик босқичма босқич 5 та: Сўғдиёна, Сиёб, Боғишамол, Мароқанд ва Қорасув - янги туманлар ташкил этилади.
Тафсилотлар ҳақида йиғилишда иштирок этаётган "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов маълум қилиб боради.
"darakchi.uz"ни кузатиб боринг!
Мавзуга доир:
Президент Самарқандга нега келганини маълум қилди.
Самарқанднинг янги аэропорти сентябрь ойидан ишга тушади, қатновлар сони 10 бараварга оширилади