АсосийJamiyat

Элликқалъада 440 бош қўй-эчкиси бўлган қўра ёниб кетди

'Элликқалъада 440 бош қўй-эчкиси бўлган қўра ёниб кетди'ning rasmi

Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида 440 бош қўй-эчки бўлган қўра ёниб кетди. Бу ҳақда Республика прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 2021 йил 22 мартдан 23 март күнига ўтар кечаси содир бўлган. Элликқалъа овул фуқаролар йиғинида яшовчи А.Н. исмли фуқарога тегишли қўра ёниб кетган. Аниқланишича, қўра 440 бош қўй-қўзиси ва эчки-улоғи билан бирга ёнган.

Ушбу ҳолат бўйича, 19 апрель, душанба күни Элликқалъа тумани Ички ишлар бўлими томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-бўлим «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бошқа янгиликлар