АсосийDunyo

Ўзбекистон Россиядаги мигрантларни олиб келиш учун поезд қатновини йўлга қўяди

'Ўзбекистон Россиядаги мигрантларни олиб келиш учун поезд қатновини йўлга қўяди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Россиядаги мигрантларини олиб келиш учун Волжский—Тошкент йўналишидаги рейс 23 апрель кунига мўлжалланган, деб хабар берди «Россия темир йўллари» матбуот хизмати.

Поезд Волжский станциясидан 23 апрель куни соат 20:50 да йўлга чиқади ва Россия ҳуқуқида бошқа қўшимча тўхташларни амалга оширмайди. Чипталар савдоси ҳозирда очилган.

Йўловчилар чиптани расмийлаштириши учун Россия ҳудудидаги исталган темир йўл кассасига мурожаат қилиб, Ўзбекситон фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишлари керак.

Бундан ташқари, поезд чипталарини «Россия темир йўллари»нинг расмий сайти, шунингдек, «РЖД Йўловчиларга» мобил дастури орқали расмийлаштириш мумкин, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар