Польшанинг Кельце (Kielce) шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Чемпионатда 54 килограмм вазн тоифасида Нигина Ўктамова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди ва барча рақибаларини мағлуб этди. Ҳал қилувчи финал жангида украиналик Кристина Лакичук устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Нигина Ўктамова Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. Ҳозирда у Жиззах давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультети 1-курс талабаси. Шундай қилиб Нигина ўзбек боксчи қизлари ичида жаҳон чемпионлигига эришган илк спортчига айланди.