АсосийJamiyat

Нукусда 21 ёшли қиз ўзини каналга ташлади

'Нукусда 21 ёшли қиз ўзини каналга ташлади'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 апрель куни эрталабки соат 08.30 ларда олинган хабарга кўра воқеа жойига етиб борган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан  Нукус шаҳри бўйлаб ўтган “Дўстлик” каналига ўзини ташлаган номаълум аёл сувдан қутқариб олинди. Бу ҳақда Миллий Гвардия Ахборот хизмати хабар берди. 

Ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган ушбу аёл, дастлабки суриштирувлар мобайнида Нукус шаҳрида яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро Д.Н. эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар