Туркия ҳукумати 29 апрелдан 17 майгача мамлакатда тўлиқ блокировка қилишни қарор қилди. Бу ҳақда республика президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидан сўнг маълум қилди, дея хабар берди ТAСС унинг сўзларига таяниб.
Давлат раҳбари ушбу даврда барча идоралар ва иш жойлари ёпиқ бўлишини таъкидлади, фақат Ички ишлар вазирлиги томонидан келишилган ҳолда. "Шаҳарлараро саёҳатлар мажбурий рухсатнома билан амалга оширилади, жамоат транспорти 50 фоиз юк билан ишлайди", дея қўшимча қилди у.
Таъкидланишича, жорий қилинган режим 29 апрел куни соат 19.00 дан бошлаб ишлай бошлайди ва 17 май куни эрталаб соат бешгача давом этади.
Мавзуга доир:
Туркияга боришни режалаштираётган ўзбекистонликлар диққатига муҳим маълумот эълон қилинди






