АсосийJamiyat

Норозилик намойиши уюштирган чироқчилик аёллар дарди Сенат назоратига олинди

'Норозилик намойиши уюштирган чироқчилик аёллар дарди Сенат назоратига олинди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида бир гуруҳ аёллар Хўжаобод қишлоғидан ўтувчи А-378 Қарши—Самарқанд автомобиль йўлини тўсиб, автомашиналар ҳаракатланишига тўсқинлик қилган.

Маълум бўлишича, туманнинг “Қумдарё” маҳалласи Оқтунли қишлоғида яшовчи аёллар фарзандлари қўшни қишлоқдаги мактабга бориш учун қийналаётгани, улар Хўжаобод қишлоғидаги мактабга бориши учун Қарши—Самарқанд автомобиль йўлидан кесиб ўтишлари хавфли эканини билдириб, йўлни тўсиб, машиналар ҳаракатланишига қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси назоратига олинди, дея хабар қилди Сенат Ахборот хизмати. 

Сенат Туманда яшовчи аҳоли вакилларини қийнаётган муаммолар юзасидан қилиниши лозим бўлган ишларни ўрганиб, натижалари юзасидан батафсил ахборот беради.

    Бошқа янгиликлар